пойга

ЎШ ШАҲАР КЎЧАЛАРИНИНГ БИРИДА...

Ўш шаҳар кўчаларининг бирида икки маршрут ҳайдовчиси йўловчиларни кўпроқ олиш мақсадида бир-биридан олдинга ўтиш учун юқори тезликда бораётган эди. Тор йўлда "биринчиликни" олиш учун беллашган ҳайдовчилар пиёдалар ўтувчи махсус йўлда бир кишининг хаётига зомин бўлишига оз қолди. Кундузги соат 10-11лар атрофида бўлган бу воқеада маршрут ҳайдовчилари тушиб муштлашишга ҳам улгуришди. Бу эса ўз вақтида автотирбандликка ҳам сабаб бўлди. (суратнинг матнга алоқаси йўқ)
ГУВОҲ

"БУНДАЙ ВАЗИЯТ КЎП БЎЛАДИ..."

Яшовчилар бундай ҳолатларга кўп гувоҳ бўлишини айтишади. Уларнинг айтишича, маршрут ҳайдовчилари бир-биридан ўзишда йўловчилар эмас ўзларининг ҳам хавфсизлигига эътибор қаратишмайди.

"Баъзида йўловчиларни талашиб, олдинга ўтишга ҳаракат қилган ҳайдовчилар маршруткада киши олиб кетяптими, ё картошками унутиб қолишади. Икки ҳайдовчи урушиб-талашган вақтда йўловчилар тушиб, ажратиб қолган ҳолатларга кўп гувоҳ бўлганмиз",-дейди Ўш шаҳрининг яшовчиси М. Шомахмудова (исми ўзгартилди).

Баъзи, бир йўналишда тенг келиб, йўл талашган транспортлар бир-биридан кичик ( енгил тўқнашув, ён ойналарини синдириб олиш каби) зиён кўришади.

Изоҳ

"ЙЎЛОВЧИЛАР ОЗ..."

Ҳайдовчилар буни йўловчилар сони оз эканлиги билан изоҳлашади. Уларнинг сўзларига кўра, бир йўналиш бўйича бир неча маршрут қатнови бўлган вақтда йўловчиларнинг сони оз бўлиб, сарфланган чиқим оқланмай қолади. Баъзида маршрутдаги ўриндиқлар ҳам тўлмай қолган ҳолатлар бўлади.

"Вақти-вақти билан машинани таъмирлашга тўғри келади. Ундан ташқари кунигаёнилғи мойлари учун ҳам ўрта ҳисобда 500 сом сарфлаймиз. Ишга чиққан кунларимизда ана шу 500 сомни ҳам тополмай қоламиз. Шундай вақтларда бир йўналиш бўйича йўловчиларга хизмат кўрсатган бошқа йўналиш ҳайдовчилари билан одам талашишга тўғри келади. Бундай вазиятда кичик тўқнашувлар ёки ҳайдовчилар билан келишмовчиликлар бўлмайди деб айтолмайман",-дейди ҳайдовчи М. Отажонов.

Лекин...

Масаланинг иккинчи томони...

Масаланинг иккинчи томони ҳам бор: айрим йўналишлар бўйича биргина маршрут рейси бўлса, ундаги оралиқ вақти ҳам кўп. Шаҳар четидаги қишлоқ йўловчилари транспортларни 30 дақиқагача кутиши керак. Лекин унда ҳам бош ўрин бўлса! Акс ҳолда одам кўплигидан тўхтамай ўтиб кетган маршрут сабаб яна ярим соат кутишига тўғри келади. Ҳайдовчи эса бўш жой йўқлиги сабаб кишиларни олмай кетишга мажбур бўлади.
Вазият

Шаҳарда ҳам шундай...

Юқорида оралиқ вақти узоқ бўлган маршрут йўловчилари қандай вазиятларга дуч келишини мисол келтирдик. Маршрут ичидаги бундай вазиятни шаҳарда ҳам кузатиш мумкин.

Мактаб ўқувчиси Д. Исомиддинова ҳафтада 5 кун мактабга бориб келади. Кўпчилик вақтларда мактаб ўқувчиси бўлгани учун ҳайдовчилар тўхтамай кетса, айрим вақтларда маршрут ичида йўловчи кўп бўлгани учун олмай кетишади.

"Ҳайдовчилар кўпчилик вақтларда йўловчилар кўп бўлгани учун мактаб ўқувчиларига эътибор қаратишмайди. Бундай вазиятга эрталаб мактабга бораётганда дуч келаман. Маршрут ичида асосан талаба ва катта ёшдагилар бўлгани учун ўқувчиларга тўхтамайди. Шу сабаб мактабга кеч қолиб борган кунларим ҳам бўлган",-дейди Д. Исомиддинова

Унда асосан тонгда ва тушдан кейинги соат 2дан 5гача маршрут ичида тирбандлик пайдо бўлади. Мазкур вақтда бола боғча тарбияланувчилари, талабалар ва мактаб ўқувчилари уйларига йўл олишади.


Ўш шаҳар жамоат транспортларнинг сони шаҳар бўйича кичик маршрутка 1150, автобус 56 ва 14 тролейбус бор.

Шаҳар хўжалик ва транспорт бошқармасининг раҳбари Урали Романов яқин кунларда Европа тараққиёт ва реконструкциялаш банки томонидан таъминланган 30 автобус, 20 троллейбус олиб келинишини билдирди. Шунда кичик автобусларни камайтиришга имкон бўлади ва хизмат кўрсатиш яхшиланади деб қўшимча қилди У. Романов

Лекин таҳлилчилар олиб келинувчи жамоат транспортларнинг сони кўпайиши билан муаммо ҳал бўлмаслигини айтишади. Сабаби ҳозирдаги транспортларнинг кўпчилиги эскирган. Янгилари олиб келинса эскирганларни ўрнига алмаштирилади ва тирбандлик, "пойга" каби масалалар яна ўз ечимини топмай қолиши мумкин.

ЖАЗО

Қоида ва талабларни бузган ҳайдовчиларга белгиланган муддатга рейсдан четлатиш, бошқа қатновга ўтказиш каби жазолар қўлланилади.

Эслатиб ўтсак, Ўш шаҳрида 500 мингдан ортиқ яшовчи бор. Ички муҳожирларни ҳисобга олганда уларнинг сони 1 млнга яқин. Уларга жаъми 1200 кичик автобус хизмат кўрсатади. Бир кунда уларнинг 800га яқини ишга чиқади.

Made on
Tilda